"Андижон" бугун Виктор Жалилов қўл остида машғулотларни бошлайди

Футболчилар Виктор Жалилов бошчилигида машғулотга киришади. Бош мураббий Илдар Сакаев айни дамда оилавий сабабларга кўра, хорижда бўлиб тургани учун жамоа йиғинига яна бир неча кундан сўнг келиб қўшилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунги машғулотлар соат 15:30да Бўстон даҳасидаги «Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби»нинг майдонида ўтказилади.

Албатта, таркибга бир қатор янги футболчиларнинг келиб қўшилиши кутилмоқда. Улар билан жамоа расман шартнома имзолагач, кенг оммага маълум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!