"Андижон" ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш ва футболчиларнинг ўйин амалиётини бир маромда сақлаб туриш мақсадида ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши табиий.

“Андижон” жамоаси ҳам Суперлиганинг навбатдаги учрашувига қадар иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади. Рақиб про лига вакили, Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттираётган “Қўқон-1912” жамоасидир.

Ушбу рақибга қарши дастлабки беллашув 10 ноябрь куни “Бобур Арена”да соат 15:00 да бошланса, иккинчи ўйин 15 ноябрь куни Қўқонда ўтказилади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ал хилол
08/11/2023 18:19
Хомяков шунака уйинларда ёшларга имконият беринг уларниям сафга кушиш керак.