"Андижон" ўзгаришларни бошлаб юборди. Эртага жамоада йиғилиш

CHERY AUTO

"Aндижон" клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз бермоқда. Жумладан, клуб спорт директори Исломбек Рустамов, жамоа бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Маъруфжон Тўрақулов ва ташқи ишлар бўйича директор ўринбосари Икромжон Муҳитдинов ўз лавозимидан озод этилди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 3 январь куни "Соғлом Aвлод" ўйингоҳида "Aндижон" футбол клуби раҳбариятининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда жамоа келажаги, олдинга қўйилган мақсадлар ва режалар ҳақида сўз боради. Анжуман эртага соат 10:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!