Ads

Мини-футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига пухта тайёргарлик кўраётган Андижоннинг «Андижон-Турон» футзал жамоаси айни дамда машғулотларга зўр бермоқда.

Берилган маълумотлага кўра андижонлик футзалчилар куни-кеча Наманганнинг "Навбаҳор" футзал жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Қизиқарли ва голларга бой кечган баҳс  6:4 ҳисобида  Шавкат Муҳитдинов бошчилигидаги "Андижон-Турон" жамоаси мағлубияти билан якунланди.