“Андижон”даги муҳим ўйин олдидан “Соғлом авлод” стадионининг бугунги ҳолати (фото)
Ads

Хабарингиз бор, бугун Олий Лига сўнгги турида чемпионатда жон сақлаш учун курашаётган “Андижон” ва “Навбаҳор” ўзаро тўқнаш келади.

Мазкур ўйин олдидан Андижондаги “Соғлом авлод” стадиони яна бир неча соатдан сўнг бошланадиган учрашувга қандай ҳолатдалиги барчани бирдек қизиқтиради. Чунки кечадан бери Андижонда қор ёғмоқда.

Қуйида “Андижон” матбуот хизмати стадионнинг бугунги ҳолати акс этган фотоларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви бугун соат 14:00да бошланади.