"Андижон"нинг уй стадиони майсасини россиялик мутахассислар мавсумга тайёрлашлари мумкин

Хабарингиз бўлса керак, сўнгги пайтларда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мамлакатимиздаги Суперлига ва Про-Лига клубларининг майдонларига жиддий эътибор қаратиб, талабларни кучайтирмоқда. Бунинг натижасида жойларда майдон сифатини яхшилаш бўйича иш бошланиб кетган. Жумладан, Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ҳам янги мавсумга тараддуд кўрилмоқда.

Бугун Россиянинг “Queng rass” фирмаси вакиллари Андижон шаҳрига ташриф буюришди. Ушбу фирма вакилларининг ташрифдан кўзланган асосий мақсадлари Андижондаги “Соғлом авлод” стадиони майдонини яхшилаш бўйича ўз хизматларини таклиф қилиш ва бу бўйича ҳамкорликда ишлаб, кўзланган мақсадга етишишдир.

“Queng rass” фирмаси ходимлари бунга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” стадиони майдонини идеал холатга келтиргани маълум бўлди.

Шунингдек ушбу фирма менежери Оля Смердовани айтишича Россия давлатида футбол бўйича жахон чемпионати ўйинлари ўтказилган майдонларнинг 60-70 фоизини айнан “Queng rass” мутахассислари тайёрлаган экан. Ушбу фирма чим етиштириш бўйича Голландиянинг машхур фирмалари билан ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлаш лозим.

“Queng rass” фирмасининг майдонни тайёрлаш бўйича мутахассиси Алексей Ургюмов айтишича, агарда “Соғлом авлод” стадионида майдонни тайёрлаш ишлари январ ойида бошланса, март ойининг ўрталарига бориб, фойдаланишга топширилади. Ушбу фирма мутахассислари ўзаро келишувга эришилса, Россия давлатидан махсус техникаларини ҳам олиб келишини билдирди.

Россиялик мутахассислар бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қабулида бўлади ва шундан сўнг якуний қарорга келинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!