Андрес Иньеста "Реал Мадрид"ни қўллагани ҳақидаги миш-мишларга изох берди

CHERY AUTO

Испания миллий терма жамоаси ва "Барселона" клубининг собиқ футболчиси Андрес Иньеста "Реал Мадрид"ни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги маълумотларни рад этди.

"Мутлақо йўқ. Матбуот мен ҳақимда ҳақиқатга тўғри келмайдиган шундай нарсаларни айтишдики, буни ёзган одамнинг ўзи ҳам уларга ишониши қийин. Мен хеч қачон мадридликларни қўлламаганман. Қандай қилиб, "Барселона"да ўйнаган ҳолатимда бундай қилишим мумкин. Яна эмишки, мен дастлабки проффесионал шартномамни "қаймоқранглилар" билан имзолаган эканман.

Бундай нарсаларни ёзадиган ва барини ҳақиқат деб билувчи кимсаларни умуман тушунмайман
", - деди "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!