Андрей Фёдоров "Локомотив" Москва клубига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди (фото)

Андрей Фёдоров "Локомотив" клубида бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У жамоани РПЛ 13-туридан ўрин олган "Торпедо"га қарши ўйинга тайёрлайди.

“Янги бош мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда, тайинлов ҳақида кейинроқ эълон қиламиз”, - деди “Локомотив” бош директори Владимир Леонченко. Ҳозирча навбатдаги чемпионат ўйинида бош мураббий вазифасини Андрей Фёдоров бажаради.

Андрей Виталиевич 1971 йил 10 апрелда Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳрида туғилган. Профессионал футболчи сифатида у ҳимоячи сифатида тўп тепган. Фаолиятини Қўқоннинг “Автомобилист” жамоасида бошлаган. 1992—1997 йилларда “Нефтчи” сафида ҳаракат қилган. 4 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

1998 ва 1999 йилларда "Алания" ва "Балтика" клубларида ўйнаган. 2000-2008 йилларда у Қозоннинг "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилган ва у билан Россия чемпиони бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 64 та ўйин ўтказиб, 1994 йили Осиё ўйинлари ғолибига айланган. Орадан уч йил ўтиб эса Ўзбекистонда "йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.

2008 йилда у ўз фаолиятини якунлаб, "Рубин" клубида иш бошлади ва уни 2012 йилгача бошқарди. Кейин эса клубнинг ёшлар жамоасини бошқарди. 2015 йилда “Нефтчи” бош мураббийи бўлди, 2018 йилда эса Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилиб, у билан икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди, кубокни қўлга киритди ва Ўзбекистонда "йилнинг энг яхши мураббийи" сифатида эътироф этилди.

2021 йилнинг феврал ойида Андрей Фёдоров "Локомотив"га катта селекционер сифатида келиб қўшилди ва ўша йилнинг март ойидан бошлаб "Локомотив-Казан" бош мураббийи бўлди ва у ерда 2022 йилнинг июнигача ишлади.

фёдоров_1

 

Манба: "Локомотив" Москва клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!