Андрей Фёдоров: Мағлубиятга лойиқ эмас эдик
Ads

Олий лига 29-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Қизилқум” (0:1) баҳсидан сўнг мезбонлар мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақида “Нефтчи” матбуот хизмати маълумот бермоқда.

-  Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг ўйинидан қониқдим. Бироқ иккинчи бўлимда ўйинни янада кучайтиришиз керак эди. Ёш футболчи Абдураҳмон Абдулҳақовда бироз ҳаяжон бўлди. Яна пенальтидан гол ўтказдик. Лекин ҳакам биз урган голни инобатга олмади. Бу вазиятни ҳам кўриб чиқиш керак. Энди эътиборимизни сўнгги турдаги баҳсга қаратамиз. Ниятимиз, “Металлург” билан баҳсда ғалаба қозониб мавсумни муваффақият билан якунлаш. Яна бир  нарсани таъкидлашни истардим, ҳар бир профессионал футболчи майдонга чиққанида фақат ғалаба ўйлаши шарт ва мажбур, - деди “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров.