Андрей Микляев: Тўғриси менга Шомуродов ва Машариповнинг ўйинлари жуда ёқади
Ads

Олий Лиганинг сўнгги тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви ўз якунига етди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида эса, дастлаб “Локомотив” бош мураббийи Андей Микляев иштирок этди.

- Бугун олий лигада 2016-йилги мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий матчида пойтахтимизнинг икки гранд жамоалари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс юритишди. 
Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” Сардор Мирзаев томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Темирйўлчилар” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 
- Бугун омад бизга кулиб боқди. Яратилган қулай вазиятлардан бирини голга айлантира олдик ва бу гол якунда бизга ғалабани тақдим этди. Учрашувда зафар қучганимиздан хурсандман. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Улар берган вазифалармизни тўлиқ уддалай олишди. 
Темурхўжа Абдухолиқов майдонни тарк этгач, Ислом Тўхтахўжаев олдинги чизиққа ўтди. У олдинда ҳам яхши ҳаракатлана олади. Буни Ислом бир неча йиллардан бери кўрсатиб келмоқда. Икки йил аввал у ҳужумчи ортида ҳам ўйнаганини яхши эслайман. 
Жорий йилги мавсум жуда ажойиб кўриниш олди. Уни биз олтин медаллар билан тугатяпмиз. Мавсум давомида бир қатор футболчилар ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Жумладан, Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ҳамда Юрица Булят мен учун 3 нафар энг яхши футболчилар бўлишди. 
Шу ўринда таъкидлашим жоизки, Сервер Жепаровда кичик жароҳат бор. У ҳозир тиббий муолажа олиши керак. Шуни инобатга олиб, Серверни кубок беллашувида ҳам майдонга туширмасак керак…

Минбар

Барча блоглар