Англия футбол ассоцацияси Nike билан 2030 йилга қадар шартномани узайтирди

Англия футбол ассоцацияси  (FA) ўз ҳомийси Nike билан амалдаги шартномани 2030 йилга қадар шартномани узайтирди. Бу ҳақда ассоцация расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, FA ҳамда Nike ўртасидаги шартнома 2018 йилда ўз ниҳоясига етар эди. Узайтирилган шартномага кўра Англия футбол ассоцацияси АҚШ компаниясидан 2030 йилга қадар 480 миллион евро олади. Бу вақт давомида эса Nike Англиянинг барча ёшдаги терма жамоалари учун эпикировкалар ишлаб чиқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!