Англия гранди “Барса” юлдузини олиб кетмоқчи

“Барселона” ҳужумкор футболчиси Ферран Торрес ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар бошқа чемпионатга кўчиб ўтиши мумкиеҳн.

Todofichajes нашрининг ёзишича, 24 ёшли испан футболчига “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ферран Торреснинг 30 миллион еврога баҳоланаётган молиявий жиҳатдан анча барқарор ҳисобланган лондонликларга ортиқчи қийинчилик туғдирмайди.

Аслида “Валенсия” тарбияланувчиси бўлган Ферран Торресга Англия Премьер-лигаси бегона эмас. Бу футболчи Каталонияга келгунгача 2020-2022 йиллар давомида “Манчестер Сити”да ўйнаган.

Ферран Торрес клублар миқёсида жами 265 та учрашувда майдонга тушиб, 51 та гол ва 34 та ассист муаллифи бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!