Англия клуби қиммат трансферга рози бўлди
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ньюкасл Юнайтед” асосий юлдузларидан Энтони Гордон трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли англиялик футболчи учун камида 86 миллион евро талаб қилинмоқда. Аввалроқ, унга “Ливерпуль” ва “Арсенал” қизиқиш билдиргани айтилган эди.
Аммо асосий даъвогар сифатида Германия чемпионлигига 35-маротаба сазовор бўлган “Бавария” клуби кўрилмоқда. Яқин вақтларда ўйинчи ва немис клуби вакиллари трансфер масаласида музокара бошлаши кутилмоқда.
Шунингдек, “Ньюкасл” футболчини сотишдан тахминан 90-100 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Гордон барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар