Англия Кубогида кичик сенсация! “Ливерпуль” ўз уйида қуйи лига вакилини юта олмади
Ads

 

Англия мусобақасининг 3-босқичида "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида қуйи лига вакили – "Плимут"га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекди. Қайд этиш керакки, мерсисайдликлар иккинчи таркиб билан ўйнади. Юрген Клопп асосий таркибни "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛ 21-тур ўйинига асраган.  

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини “Плимут” стадионида бўлиб ўтади.

Ливерпуль – Плимут 0:0 (0:0, 0:0)

"Ливерпуль": Кариус, Александер-Арнолд, Гомес, Морено, Эжариа (Лаллана, 75), Стюарт, Жан (Старриж, 63), Лейва, Ожо, Вудберн (Фирмино, 75), Ориги.

"Плимут": Маккормик, Брэдли, Сонго’О, Перрингтон, Трелкелд, Кэри, Фокс, Миллер (Смит, 76), Гарита (Тэннер, 65), Жервис, Слю.