
Англия лига кубоги. Жезуснинг хет-трики "Арсенал"га ғалаба келтирди
Англия лига кубоги доирасида "Арсенал" ҳамда "Кристал Пэлас" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу тўқнашувда "канонирлар" 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Жезус лондонликлар сафида хет-трик муаллифига айланди. "Бургутлар" таркибида эса Матета ҳамда "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Нкетия гол уришга муваффақ бўлди.
Қуйида ушбу баҳс видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар