Англия терма жамоаси мураббийи: "Миллий жамоани бошқаришда давом этишим вақт масаласи"
Ли Карсли Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлашда давом этиши ҳақида гапирди.
"Мен бу ҳақда кўп ўйламаганман. Асл мақсадим олтита ўйин ўтказиш эди ва бунга эришганимдан мамнунман. Бу менга берилган имтиёзли позиция эди.
Миллат жамоасида ишлаш менда катта фахр туйғусини уйғотди. Бироқ, Грецияга қарши учралган мағлубият менга қаттиқ таъсир қилди. Чунки, мағлуб бўлишга умуман ўрганмаганман.
Ҳуллас, терма жамоадаги келажагим ўзимга боғлиқ эмас. Бу борада таклиф тушса ҳам яхшилаб ўйлаб кўришим керак", - деди Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифа ва ваколатларини вақтинча бажарувчи Ли Карсли.
Фикрлар