Англияда энг машҳур футболчилар ким?
Ads
 
 
Англияда янги йил байрами совғаси сифатида машҳур футболчиларнинг футболкаларини ҳадя қилиш урфга айланмоқда. Мутахассислар савдо-сотиқ асосида мамлакатда қайси футболчи энг машҳур эканини ҳисоблаб чиқишди.
 
Унга кўра, бугунги кунинг энг машҳур футболчиси "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба экан. Франциялик ярим ҳимоячи жаҳон футболида энг қиммат ўйинчи ҳамдир. Унинг жамоадоши Златан Иброҳимович гарчи Англияга эркин агент сифатида келган бўлса-да, машҳурлик бобида Погбадан қолишмайди. Златаннинг футболкасини харид қилаётганлар сони француз футболчисиникидан сал камроқ лекин қолганларникидан анча кўп.
 
"Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес тўпурарлик маҳоратини намойиш қилгани сари унинг Англиядаги машҳурлиги ортиб бормоқда ва унинг номи битилган футболкалар ҳам "учмоқда".
 
 
Ушбу уч футболчидан ташқари, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, "Ливерпуль" етакчиси Фелиппе Коутиньо ва тўпурари Садио Мане, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа ва ёш ҳужумчиси Маркус Рашфорд, "Вест Хэм" плеймейкери Димитри Пайет ва "Челси" вакили Эден Азар ҳам жой олди.