Англияда "кетмони учмаган" футболчи Италияга қайтади

 

 

"Сток Сити"нинг швейцариялик ярим ҳимоячиси Шердан Шакири ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этадиган бўлди.

Айни пайтда бу футболчига "Рома", "Наполи" ва "Милан" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аслида Шакири Англияга келгунга қадар "Интер"да тўп сурган ва асосий таркибга киролмагач, Италиядан кетганди.

"Сток Сити"даги фаолияти Шердан учун омадли бошланди ва у асосий таркиб ўйинчсига айланди. Лекин кетма-кет жароҳат туфайли яна захирага михланди. Энди футболчининг ўз Италияга қайтишни мақсад қилган.

25 ёшли Шакири бу мавсум 15 та учрашувда учта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!