Англияда янги вундеркинд пайдо бўлди
Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида яққол аутсайдерга айланиб қолган “Вулверхэптон” таркибида ўйнаётган 18 ёшли ҳужумкор футболчи Матэус Мане чемпионат кашфиётларидан бири ҳисобланади.
Бу ўйинчига хориж клубларидан чорлов бўляпти.
Маълумотларга қараганда, Германия Бундеслигасининг етакчи клубларидан “Бавария”, “РБ Лейпциг” ва “Боруссия Дортмунд” клублар мутасаддилари англиялик футболчининг истеъдодини жуда юқори баҳоламоқда.
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Парри Сен-Жермен” скаутлари ҳам Матэус Манени фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда ва трансфер имкониятларини ўрганяпти.
Манега Англия Премьер-лигасининг ўзидан ҳам таклифлар етарли. “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ёш ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Жорий мавсумда Мане барча мусобақаларда 33 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Фикрлар