Англиядаги ҳимоячи Моуриньони ҳайратга солди
Яқин вақт ичида Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийига айланиши кутилган Жозе Моуриньо ўзининг биринчи трансфер устуворлигини белгилади.
Журналист Рамон Альварес де Мон маълумотига кўра, португалиялик мутахассис мадридликлардан Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Риккардо Калафьорини сотиб олишни сўраган.
Манбага кўра, Моуриньони футболчининг универсаллиги ҳайратга солган. Калафьори ҳам марказий ҳимояда, ҳам чап қанотда ўйнай олади.
Ўтган мавсумда футболчи “Арсенал” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар