Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ансу Фати "Барса"дан кетадими?

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Футболчининг агенти жавоб берди

Таниқли агент Жорже Мендеш Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди.

22 ёшли футболчининг Каталония клубидаги келажаги сўроқ остида. Испаниялик форвард тез-тез жароҳат олгани боис майдонга кам тушмоқда.

"Икки йил олдин Ансу жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири эди. У жароҳатлар туфайли омадсизликка учради, лекин ишонаманки, Фати барча қийинчиликларни енгиб ўтади. Чунки у ажойиб футболчи.

Ансу ўз даражасига қайтади ва яна "Барселона" мухлислари қалбини забт этади. Мумкин бўлган ижарага келсак, бу саволни клубга бериш керак. "Барса" ўз ниятини ва мураббийнинг фикрини билади. Футболда ҳамма нарса беш дақиқада ўзгариши мумкин" - дея Мендешнинг сўзларини келтиради "Barca Universal".

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ