Антуан Семеньо "Манчестер Сити"га ўтиш арафасида

CHERY AUTO

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва "Борнмут" вингер Антуан Семеньонинг трансфери бўйича келишувни якунламоқда. Томонлар битимга оид ҳужжатларни ўзаро келишган.

Tecno

Трансфер пайшанба куни бўлиб ўтадиган тиббий кўрикдан кейин расман якунланади.

Аввалроқ Семеньонинг "Манчестер Сити"га ўтиши 65 миллион фунтга баҳоланаётгани, футболчининг ҳафталик маоши эса 150 минг фунт бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Семеньо 19 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!