Анвар Бердиев: Мураббийликка ўтгач, характерингизни ўзгартирмасангиз бўлмас экан
Ads

Узоқ йиллар давомида футболчи сифатида танилган ва мухлисларнинг ҳурматини қозонган Анвар Бердиев эндиликда ўзини мураббий ролида синаб кўришга қарор қилди. Шу боис унинг фаолиятида бурилиш юз берди. Энди унга Анвар Тўхтаевич дея мурожаат қилишади. Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида футболчилик фаолиятини якунлаган Бердиев айнан ушбу клубда мураббий сифатида иш бошлади.  

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаб мураббийликка ўтганингизни кўпчилик билгани ҳам йўқ. Бундай қарор қабул қилишингиз олдиндан режалаштирилганмиди?

- Тўғрисини айтсам, ҳали яна футбол ўйнашга иштиёқим йўқолмаганди. Билсангиз, қишда мавсумга тайёргарликни “Нефтчи”да олиб бордим. Жамоа про-лигага тушиб кетганди ва мен уларга ёрдам бермоқчи эдим. Очиғи, ушбу мавсумда “Нефтчи” орқали фаолиятимни тугатмоқчи эдим. Ҳаммаси жойида бўлиб, жамоа 1-2-ўринларда кетаётган пайтда чемпионатнинг охирги турида мухлислар билан хайрлашув учрашувимни ўтказиш режаси бор эди ва бу ҳақида “Нефтчи” мураббийлари билан гаплашиб олгандим. Аммо кейин мураббийлар билан тушунмовчилик бўлди. Чемпионат бошланишига 20 кунча вақт қолганида уларнинг фикрлари ўзгариб қолди. Уларга ҳалақит бердим шекилли, энди ёшларни ўйнатамиз деб айтишди. Менга унгача ҳам “Истиқлол”дан бош мураббий Сергей Лебедев қўнғироқ қилиб жамоасига таклиф қилаётганди. Хоҳласанг ўйнайсан, хоҳласанг мураббийлик қиласан деб таклиф билдирганди. Лекин “Нефтчи” молиявий томондан қийналаётганди ва бундай пайтда жамоадан кетсам ҳамма пул йўқлигида ташлаб кетди деган нотўғри ҳаёлларга боришларини истамагандим. Аммо март ойига келиб “Нефтчи” мураббийлари менинг кетишимни хоҳлашди. Ваҳоланки, буни менга эртароқ айтиб, бошқа режаларимиз бор, бизга керак эмассан дейишса ҳам тўғри тушунардим. Хуллас, “Нефтчи”дан кетиб “Истиқлол”га ўтдим. У ерга боргач, Лебедев билан гаплашдим. Унга ким сифатида керак бўламан дедим. Яъни, футболчими ёки мураббийми? Мен эса иккала йўналиш бўйича ҳам ёрдам беришга тайёрлигимни айтдим. Барибир Лебедев футболни тушунади. Хоҳласанг ўйна, хоҳласанг мураббий бўл, муҳими бизга кераксан деди. Шу тариқа, “Истиқлол” билан шартнома туздик. Кучим етганича футбол ўйнашимни айтди. Қачон майдонда ёрдамим керак бўлса, тушиб ўйнашга тайёрман дедим. “Истиқлол” сафида тўртта учрашувда ўйнадим ва иккита ўйинда гол урдим. Шундан сўнг аста-секин мураббийликка қизиқа бошладим. Лебедев футболчиларнинг чигалёзди машғулотларини менга топширишни бошлагач, қизиқишим орта бошлади. “Истиқлол” жамоаси раҳбари Мухтор хожи акага ҳам катта раҳмат. “Хоразм”га қарши ўйиндан кейин у киши жамоада йиғилиш ўтказиб, Анвар Бердиев бош мураббийга ёрдамчи бўлди деб эълон қилди. Охирги пайтларда гарчи захира ўйинчилари рўйхатига ёзилсам ҳам Лебедевга яқиндан ёрдам беришни бошладим.

Анвар Бердиев

- Энди қачон хайрлашув учрашувини ўтказмоқчисиз?

- Бундай истагим бор. Насиб қилса, мавсум охирида буни ташкиллаштиришни ўйлаб турибмиз. Бу борада “Истиқлол” раҳбарлари билан гаплашдик. Олдин бирга ўйнаган футболчиларни чақириб, хайрлашув ўйинини ўтказиш ниятим бор.

- Ўзбекистон чемпионати тарихида энг кўп гол урган ҳужумчисиз. Ҳали ҳеч ким чемпионатда сиз каби 225 та гол урмаган. Қолаверса, Асрор Алиқуловдан кейин энг кўп ўйинда майдонга тушган футболчисиз. Ортга назар ташлаганингизда нималар хаёлингиздан ўтади?

- Бундай пайтда кўз олдингизга ҳамма нарса келаркан. Футболни қачон бошлаганингиз, қайси жамоадан биринчи таклиф бўлгани, биринчи мураббийингиз...барибир ҳамма нарсани ўз вақти соати бор. Мен ўзимни футболсиз тасаввур қила олмайман. Озми-кўпми, ўзбек футболига ва айниқса ҳужумчиларга ёрдамим тегса хурсанд бўламан.

- Фаолиятингиздаги бундай ўзгаришларга кўникишингиз қандай кечмоқда?

- Шу ҳақида куни кеча бош мураббий билан гаплашгандик. Ҳақиқатан футболчилик ва мураббийлик бошқа-бошқа нарсалар. Мураббийликка ўтганингиздан кейин характерингизни ўзгартирмасангиз бўлмас экан. Мураббий ташқаридан ҳаммани кузатади, барча футболчиларга эътибор қаратади. Мураббий руҳшунос бўлиши шарт. Қўл остидаги ҳар бир ўйинчига керакли гапларни топиб гапириши керак. Лекин менда ҳозирча у қадар қийинчиликлар бўлмаяпти. Аммо футбол ўйнаб юрган пайтимда мураббийликка ўтсам қанақа бўларкин деб ўйланиб юрардим. Бундай имкониятни менга тақдим этгани учун Сергей Лебедевга миннатдорчилик билдираман. У қачондир мураббийликка ўтишинг керак эди деганди. “Истиқлол”да ҳамма бир оила бўлгани учун бир-бирини қўллаб-қувватлашади. Бундай муҳитда эса янги ишга кўникиш ҳам осон бўлади.

Анвар Бердиев расм

- Футболимизда ёш мураббийлар ҳам кўпайиб боряпти. Масалан, Суперлигада ҳам олдин сиз билан бирга ўйнаган тенгдошларингиз мураббийлик қилишяпти. Сиз эса мана энди бу соҳага ўтдингиз. Айтмоқчиманки, мураббийликка ўтишда кеч қолмадингизмикин?

- Бу нарса хаёлимга ҳам келмаган. 41 ёшгача футбол ўйнаган бўлсам, қайси жамоада бўлмасин ёрдамим тегди деб ўйлайман. Тўғри, сиз айтгандек, ёш мураббийлар ҳам бор ва уларга омад тилайман. Лекин чемпионатимизда бундай мураббийлар 3-4 та. Қолганлари менимча 45-50 ёшгача бўлган мураббийлар. Суперлигада ёш мураббийлар деб Илҳом Мўминжонов билан Улуғбек Бақоевни айтишим мумкин. Улар ўзларини қандай мураббийлигини кўрсатишди ва кўрсатишяпти. Про-лигадаги мураббийларни назарда тутаётганим йўқ. Хуллас, мен мураббийликка энди ўтган ҳолда кеч қолдим деб ҳисобламайман. Ҳаммасини ўз вақти соати бор. Худо пешонангизга нима ёзса, шу бўлади. Тақдирдан қочиб қутула олмаймиз.

- Анвар ака, футболни шу ёшгача ўйнаб энг кекса ўйинчи номига эришмоқчимидингиз ёки ниманидир забт этмоқчи эдингизми?

- Йўқ. Тўғриси, мен урган голларимга қизиқаман. Чемпионат, Кубок, халқаро майдонлардаги ўйинлар, умуман ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда голларим сони 290 тага яқинлашиб қолганди. Агар яна ҳаракат қилсам, голларимни 300 тага етказиб қўйишим мумкин деган мақсад пайдо бўлганди. Лекин 300 лик довонга яқинлашганимнинг ўзи катта гап. Очиғи, Ўзбекистонда мендан кўра кучли ҳужумчилар бўлган. Уларнинг орасида энг кўп гол урган футболчи номига эришишни тасаввур ҳам қилмагандим. Агар ёшлигимда кимдир менга келажакда шундай бўлади деса буни ҳаёлимга ҳам келтира олмаган бўлардим. Катта-катта ҳужумчилар орасида биринчи ўринда турганим мен учун фахр. Ҳаммаси учун Худога шукр айтаман. Қаерда ўйнаган бўлсам ҳам боримни берганман. Ҳеч қачон ўйнаган клубларимдан ўз ихтиёрим билан кетмаганман. Бир кун туз еган жойинга 40 кун салом бер деган гап бор. Ҳамма жамоада ҳам ўзига яраша ёрқин хотиралар қолган.

- Мураббийликда лицензия муҳим роль ўйнайди...

- Бунгача “С” лицензиясига ўқиганман. Маълумотим олий. Ўзимни мураббийликка бағишладимми, энди барча ўй-хаёлларим шунга қаратилади. Ҳаммасини босқичма-босқич бажараман. Бу ҳақида Сергей Лебедев билан ҳам гаплашдим.

Анвар Бердиев2

- Мураббийга ўтишдан аввал устозингиз Юрий Саркисян билан ҳам гаплашдингизми?

- Юрий Вазгенович билан ҳали гаплашганим йўқ. Менимча, унинг бундан хабари бўлмаса керак. Мен ҳам, Лебедев ҳам унинг шогирдимиз. Тошкентга борсак, Саркисян билан гаплашиб турамиз. Футболда нимагаки эришган бўлсам, ҳаммаси унинг орқали бўлган. Ўзи ҳам ҳужумчи бўлган. Футболни “Машъал”да бошлаганман, кейин “Насаф”га ўтганман. Ўша пайтда “Нефтчи”да тўп суриш ҳаммага ҳам насиб қилмасди. Мени таклиф қилишганида эса роса хурсанд бўлганман. У пайтда “Насаф”да мураббий йўқ эди. Таклиф бўлгач, жамоамиз етакчиси бўлган Рўзиқул ака Бердиев билан маслаҳатлашгандим. Албатта, Саркисян билан яна гаплашаман. Биламан, у ҳеч қачон биздан ўз ёрдамини ва тажрибасини яширмайди. Айниқса, унинг қўли остида тўп сурган футболчилар мураббийликка ўтишса, бундан фақат хурсанд бўлади. Саркисянни бир гапи бор ва бу ҳеч қачон ёдимиздан чиқмайди: қачонки, футболнинг қони билан яшасанг, футбол сени доим тепага кўтариб туради. Агар бошқа ишлар билан шуғулланишни бошласанг, футбол сени бир четга чиқариб қўяди дерди. Бу каби инсонлар ҳали футболимизга керак.

- “Нефтчи”нинг бугунги аҳволга тушиб қолишига ким ёки нима сабабчи?

- 2013 йили Юрий Саркисян “Нефтчи”дан кетгач, менга ҳам чиқиш эшикларини кўрсатишган. Аслида эса фаолиятимни доим шу клубда тугатишни истаганман. Аммо ҳозирги ҳолатга келиб қолишида аниқ бир кишини айта олмайман. “Нефтчи”ни қўлга олиб, кучайтириб юборамиз деган одамлар қаттиқ адашишди. Саркисян йиллар давомида ишлаб “Нефтчи”да муайян тизимни яратганди. Ҳар йили у ерда камида иккита ёш ўйинчи порлаб чиқарди. Юрий Вазгеновичдан кейин клубга нечта мураббий келиб-кетди? Борган сари жамоанинг мавқеи пасайиб боряпти. Тўғриси, Юрий Саркисяннинг қадрига етишмади. У кетгач, Фарғона футболи аянчли аҳволга тушиб қолди. “Нефтчи”ни қачондир пастки лигага тушиб кетиши хаёлимизга ҳам келмаганди. Жамоага жонини берган инсонлар учун “Нефтчи”ни бундай аҳволда кўриш оғир. Аммо вақти келиб “Нефтчи” яна ўз мавқеига қайтада деб ишонаман. Эндиликда Фарғонада бошқа бир жамоа шаклланиб боряпти. “Истиқлол” ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Бу йил Суперлигага чиқиш учун жиддий курашяпти.

- Жамоадагилар сизга мураббий сифатида қарашяптими ёки ҳали ҳам футболчи деб қабул қилишяптими?

- Кимлардир ака дейди, кимларди мураббий деб қарашяпти. Лекин кўпчилик менга мураббий сифатида мурожаат қилишяпти. Ўзимга ҳам бу жамоада ишлаш ёқяпти.

- Мураббийликдаги орзуингиз нима?

- Футболда эришган ютуқларимни мураббийликда ҳам қўлга киритмоқчиман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Стас Михайлов
01/08/2019 20:03
Кайнотангни йулидан чикмайсанку узинча пул йўклигида кетяптимиш йозиб чизиб булсаям олишасан кайнотани угли
&
02/08/2019 05:11
Балабол,санга бас Анварни обсуждать килиш.
&
02/08/2019 05:11
Балабол,санга бас Анварни обсуждать килиш.
&
02/08/2019 05:14
Анвар,худо хохласа Нефтчимизни бош мурабийи буласан,иншаоллох Вазгенычдан телефонда булса хам патаха ол
&
Стас Михайлов
10/08/2019 16:19
Богинга қотоғим сани пидараз анварри ота қилиб ол кўтинга сиктириб юрасан пиздабол