Асрор Алиқулов: "Ҳалигача ҳиссиётлар тарқалмади"

  • 01 Nov 01:16
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 27-турида аутсайдер бўлиб келаётган “Шўртан” ўз уйида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМКни қабул қилди.

Tecno

Голларга бой ўтган учрашувда ғузорликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва 4 ойлик танаффусдан кейин муваффақиятга эришдилар.

Учрашувдан кейин “Шўртан” бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

- Баҳсга кам имкониятимиз бор эди. Барибир майдонга фақат ғалаба учун чиққандик. Рақиб ОКМК. Ҳужумкор жамоа. Ўйлайманки, мухлисларга ва телевизор қаршисида кузатганларга жуда қизиқарли бўлди. Ҳалигача ҳиссиётлар тарқалмади. Кураш учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Анчадан бери ғалабани мақсад қиламиз, лекин бунга эриша олмай келаётгандик. Ғалаба учун “Шўртан”ни ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман. Жамоа аъзолари бу ғалабани кутишганди. Ҳужумга эътибор қаратяпмиз, голлар уряпмиз. Аммо кўп гол ўтказиб юбораётганимиз бизни кўп ўйлантиряпти. Олдинда учта учрашув бор. Раҳбарият қўллаб-қувватлаяпти. Қолган ўйинларни ҳам ҳужумкор ўтказиб, ғалаба учун тушишни мақсад қилганмиз.  

- Иккита тўп фарқи билан олдинда бораётганингларга қарамасдан балки захирадан майдонга тушганлар ўйинга унчалик киришиб кета олмаганиданми, бирданига ҳисоб тенглашиб қолди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

-  ОКМК жамоаси кўпроқ қанотлардан ҳужумлар уюштиради. Қанотлардан имкон бермаслик мақсад эди. Голларни барчаси қанотдан тўп ошириш ва оддий ҳолатларда ўтказиб юборяпмиз. Бир нечта учрашувдан бери хатолар такрорланяпти. Захирага келганда, бунақа учрашувларга киришиб кетиш оғир бўлади. Барибир кўнглим тўлди. Захирадан майдонга тушганлар ҳам меҳнат қилишди. Фақатгина учинчи голда Султонмуродов қанотга тезроқ борганида эди, ҳужумчини тўп оширишга халақит қилганида бу гол бўлмаслиги мумкин эди. Қолган томонлама захирадагилар ўйинга киришиб кета олди.

- Қанотларда жамоада муаммо бор деса бўлади.

- Ҳа, бор. Кўриб чиқамиз. ОКМК футболчиларини ижро маҳорати бор. Қолган ҳолатларда биз камчилик бўлиб қолган вазиятлар ҳам бор. Балки тактик тушунча бўйича биз уларга етказа олмаган бўлишимиз мумкин. Лекин қанотларни ёпишимиз керак эди. ОКМК голларини ўз услубида киритди. Бу уларни кучли услуби.

- Дуранг ёки мағлубият “Шўртан”ни про лигага тушириб юборарди. 3:3 дан кейин менда, бўлди энди, етиб келди, деган тушунча пайдо бўлди. Сизда бу жараён қандай кечди?

- 3:1 бўлиб турганида ҳам жамоа қўлини туширмасликни айтдик. 3:2 бўлганида вақт бор эди. 3:3 да ҳам буни ўйламадик. Охирги сонияларгача имкониятимизга ишоняпмиз. Футболчиларни, бутун жамоани меҳнати туфайли Худо берди, охирги сонияларда гол урдик. Шу ҳолатга келишига барибир кўпроқ ўзимизни айбимиз бор. 3:1 пайтида сергакроқ, яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. ОКМК катта куч билан ҳужумга ўтди. Уларни қанотлари очилиб қолди, биз яна яхши ҳужумлар қилишимиз мумкин эди. Балки ҳисоб йигитларимизни қўлини туширишига олиб келдими, фақатгина кўриб таҳлил қилганимизда аниқлаштирамиз.  

- Пўлатхўжа сермаҳсул ўйнади. Уни ўйини ҳақида нима дейсиз? 

- Пўлатхўжа кўп ўйин амалиётисиз қолиб кетган. У яхши ҳужумчи. Ўйингача машғулотларда дарвоза олдида кўп машқларни бажардик. Холдорхонов голи машғулотлардаги меҳнатнинг самараси. Дарвозабонга ноқулай зарба йўллади ва ижрони яхши бажарди.

 

Comments

You must be logged in to commet!