Анхель ди Мария: "У фаолиятимдаги энг ёмон мураббий"

Аргентина миллий терма жамоаси ва "Бенфика" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария Португалиянинг маҳаллий нашрларидан бирига кичик интервью берди. Сухбат давомида журналист футболчи бирга ишлаган учта энг яхши мураббийлар ҳақида сўрашди. Лекин у аксинча қарор қилиб, энг ёмон мураббийни танлади.

Луи ван Гал энг ёмони. Мен сизни ишонтириб айтаманки, у билан ишлаш жуда қийин. Агар сизда бу борада бирор-бир шубҳа бўлса, мен уларни йўққа чиқариб бера оламан", - деди ди Мария.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи нидерландиялик мураббий билан 2014/2015 йилги мавсумда бир йил "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!