АПЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан бой берди
Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Арсенал" баҳси ўз ниҳоясига етди. "Тўпчилар" 61-дақиқада пеналтидан гол ўтказиб юбориб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Артета бошчилигидаги "канонирлар" бу мавсум АПЛда 20 та учрашувдан сўнг, 11 та ғалаба, 7 та дуранг ва 2 та мағлубиятга учраб, 40 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 2-ўринини банд қилишди.
Маълумот ўрнида, лондонликлар навбатдаги учрашувини 8 январь куни "Ньюкасл Юнайтед"га қарши ўтказса, 12 январь куни "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади.
- Англия - Премьер-лига
- Жорий мавсум
Брайтон
- João Pedro 61'
Тугади
1
:
1
04.01.2025 22:30
Арсенал
- Ethan Nwaneri 16'
Фикрлар