АПЛ. "Челси" кетма-кет 6-учрашувда ҳам мағлуб бўлди
АПЛнинг 35-турида "Челси" ўз майдонида "Ноттингем Форест"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Меҳмонлар ҳисобни эрта очди — 2-дақиқада Тайво Авонийи гол урди. 15-дақиқада эса Игор Жезус пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни оширди. Биринчи бўлим сўнгида Коул Палмер пенальтини голга айлантира олмади.
Иккинчи бўлим бошида Авонийи яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди. 73-дақиқада Жоао Педронинг голи ВАР орқали офсайд сабаб бекор қилинди. Шунга қарамай, у 93-дақиқада чиройли акробатик зарба орқали ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, "Челси" ўз майдонида навбатдаги мағлубиятини қабул қилди.

Фикрлар