АПЛ гигантлари Ракитич учун
Ads

Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич учун “Барселона”га 60 млн евролик таклиф қилишмоқда.

Испан нашрларининг ёзишича "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" Ракитични ўз сафларида кўришмоқчи. Бироқ, жорий мавсум жамоанинг асосий футболчисига айланган Ракитични каталонияликлар раҳбарияти ҳам қўйиб юбормаслиги мумкин.

Маълумот учун, у жорий мавсум “Барселона” сафида жами 45та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.