АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Бёрнли" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Цимикаснинг узатмасидан сўнг Жота тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Мане ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг "қизиллар" очоклар сонини 6тага етказиб олди. "Бёрнли" эса иккинчи турда ҳам мағлуб бўлди.
- 90+4'
Учрашув якунанди. "Ливерпуль" ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди
- 90+2'
Константинос Цимикас ўз ўрнини Жо Гомесга бўшатиб берди
- 90+4'
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 89'
Аллисондан супер сейв! Жей Родригеснинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди
- 87'
Салоҳга бугун омад етишмаяпти. Муҳаммаднинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди
- 86'
Трентнинг бу сафарга узатмасини ҳимоячи қайтариб юборди
- 82'
Константинос Цимикас қўполлик ишлатди
- 80'
"Ливерпуль"да иккита ўзгариш бўлди. Кейта ва Жота ўрнига Фирмино ҳамда Тиаго туширилид
- 74'
Меҳмонлар сафида ўзгариш бўлади Крис Вуд ўрнига Жей Родригес майдонга тушди
- 72'
"Бёрнли" ҳимоячиси жамоасини голдан қутқарди. Ван Дейкнинг бош билан йўллаган зарбасини қайтарди
- 70'
Жота рақиб футболчисига қўполлик ишлатди
- 69'
ГОООООООООООЛ! Мане ва ниҳоят мақсадига эришди. Арнольднинг узатмасидан сўнг Садио чиройли зарба билан ҳисобни яна биттага ошириб қўйди
- 64'
Маненинг бош билан йўллаган зарбасини Поп эгаллаб олди
- 63'
"Бёрнли" ҳимоячилари бугун ишончли ҳаракат қилмоқда
- 62'
Попдан ажойиб сейв! Бу сафар дарвозабон Маненинг зарбасини қайтарди
- 59'
Жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг Салаҳ зарба йўллади. Унинг тепаган тўпи ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
- 55'
Маненинг яқин масофдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
- 53'
Бурчак зарбасидан сўнг Ван Дейк тўпни узоқлаштирди
- 49'
Гудмундссон ҳужумда фол ишлатди
- 47'
ВУУҲ! "Бёрнли" иккинчи таймнинг бошидаёқ "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилганди, бироқ ён ҳам байроқчасини кўтарди
- 46'
Иккинчи бўлиш бошланди!
- 45+2'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда
- 45+2'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди
- 44'
Аллисон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Унинг бахтига Тарковскининг зарбасига аниқлик етишмади
- 41'
Салаҳнинг айлантириб йўллаган зарбасини ҳимоячи боши билан қайтарди
- 38'
Ҳендерсоннинг узатмасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Кейта узоқ масофадан кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ
- 32'
Жотанинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди
- 30'
Арнольднинг узатмасига Мане ета олмади
- 27'
Гол инобатга олинмади. Салоҳ ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди
- 26'
ГОООООООООООООООООООЛ! Салоҳ ҳисобни яна биттага ошириб қўйди. Эллиотнинг заргарона узатмасидан сўнг Муҳаммад гол урди
- 22'
"Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Салаҳ жарима майдони ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади. Посбондан сейв!
- 18'
ГООООООООЛ! Диогу Жота учрашувда ҳисобни очди. Константинос Цимикаснинг узатмасини португалиялик футболчи бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди
- 17'
Алиссон жмоасини муқаррар голдан қутқарди.
- 14'
Ҳендерсоннинг юқоридан узатган тўпини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 7'
Кейтага нисбатан қўпол ўйнашди
- 5'
"Ливерпуль" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдони ичига кириб боришга ҳаракат қилмоқда
- 4'
Трент-Арнольд дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди. Қайтанга "Бёрнли" футболчиси офсайдда деб топилди
- 3'
Браунхил рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди
- 2'
"Ливерпуль" дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келди
- 0'
Ассалому алайкум, бироздан сўнг АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Бёрнли" жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.
Фикрлар