
АПЛ. “Манчестер Сити” бу сафар ҳам “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Лондондаги “Эмирейтс” стадионида кечган қарама-қаршиликда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Голларга Бернарду Силва, Лерой Сане ва Давид Силвалар муаллифлик қилишди.
Қайд этиш жоиз, бундан 4 кун илгари Англия Лига кубоги доирасида кечган ўйинда ҳам манчестерликлар "тўпчилар" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллашган эди.
Мазкур ўйиндан сўнг Хосеп Гвардиола жамоасининг очколари сони 78 тага етди ва турнир жадвалида яккапешқадамлигини давом эттирмоқда. “Арсенал” ҳисобида эса 45 очко мавжуд ва “тўпчилар” ҳамон 6-ўринда боришмоқда.
Англия Премьер-лигаси. 28-тур
Арсенал – Манчестер Сити 0:3 (0:3, 0:0)
Голлар: 0:1 – 15 Бернарду Силва, 0:2 – 28 Сильва, 0:3 – 33 Сане.
Арсенал – Чех, Мустафи, Колашинац, Бельерин, Косьельни, Мхитарян, Джака, Рэмзи, Озил, Уэлбек, Обамеянг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Данило, Уокер (Зинченко, 72), Отаменди, Сильва (Габриэл Жезус, 87), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро (Туре, 82).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (19), Колашинац (32).
Фикрлар