АПЛ. "Манчестер Юнайтед" супер камбек амалга оширди. Мактоминей - ўйин қаҳрамони!

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд" ва "Эвертон" - "Борнмут" учрашувлари ўз ниҳоясига етди. 

"Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд" ўйинида мезбонлар супер камбек амалга оширди.

Дастлаб, 26-дақиқада Йенсен ҳисобни очди. Мактоминей 90+3 дақиқада жавоб қайтарди. 90+7 дақиқада ярим ҳимоячи яна бир бор гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Шу тариқа, "қизил иблислар" турнир жадвалида 9-ўринга чиқиб олди.

"Эвертон" - "Борнмут" баҳси мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ўйинда Гарнер, Харрисон ва Дукурелар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. 

Ушбу ғалабадан кейин мерсисайдликлар турнир жадвалида 15-поғонага чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!