АПЛ. "Сити" камбэк амалга ошириб, "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, Маҳрездан дубль

АПЛ 7-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Ушбу баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, "шпорлар" биринчи таймда Кулусевски ҳамда Эмерсон томонидан киритилган голлар эвазига олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасида Альварес, Холанд ҳамда Маҳрез гол уриб, "шаҳарликлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Беллашув тугаши арафасида Мағрез дубль муаллифига айланди ва ўйинга мантиқий нуқтани қўйди. 

Шу тариқа, Гвардиола шогирдлари муҳим 3 очкони қўлга киритган ҳолда, "Арсенал"ни таъқиб қилишда давом этмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!