АПЛ. "Сити"дан навбатдаги мағлубият
Бу сафар "Астон Вилла" Гвардиола жамоасини таслим этди
АПЛ 17-тури доирасида "Астон Вилла" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 0:2 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Дуран ҳамда Рожерс томонидан киритилган голлар Унаи Эмери шогирдларига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.


Изоҳлар (0)