АПЛ.
Ads

Кеча Англиянинг Сток-он Трент шаҳридаги “Британия” стадионида Англия Премьер-Лигаси 2-туридан ўрин олган “Сток Сити” хамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтган эди.

Унда мезбонлар иккинчи бўлим аввалида Хесе томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабага эришди.

Шу тариқа, Арсен Венгер бошчилигидаги “тўпчилар” иккинчи турдаёқ мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди ва ўз мухлисларини бироз ранжитиб қўйди. Қуйида ушбу учрашув видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: