АПЛга икки метрли ҳужумчи келмоқда!

CHERY AUTO

"Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Лукка Англия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ноттингем Форест" 25 ёшли футболчи учун келишувга эришди.

Tecno

"Ўрмончилар" икки метрли италиялик футболчини 1 миллион еврога ижарага олмоқда, уни 35 миллион еврога сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд. Ҳужумчининг бошқа кўплаб вариантлари бор эди, аммо "қизиллар" энг қулай шартларни таклиф қилишди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Лоренцо Антонио Конте жамоасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!