АҚШ Ўзбекистонни қай тарзда мағлуб этди? Қўшма Штатлар бош мураббийи бунга жавоб берди (матбуот анжумани)

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида АҚШ ҳамда Ўзбекистон ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда шимолий америкаликлар 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Дастлаб, беллашув аввалида Веа ҳисобни очди. Ўйин якунланишига яқин Пепи орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Пулишич эса 90+4-дақиқада ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. 

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ термаси бош мураббийи Грегг Берхалтер ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйлашимча, биз бу ўйинни тажриба сифатида ўтказишимиз керак эди. Буни яхши уддаладик. Биз бунданда зўр ўйнай оламиз, ривожланишимиз керак эди, ўсишдан тўхтамаймиз. 

Баҳснинг сўнгги 10 дақиқасидаги қарашларимиздан жуда хурсанд бўлдим. Йигитлар охиригача гол уришни исташди, улар ғалабага чанқоқ эди. Масалан, биз 1:0 ҳисобини ушлаш учун ҳимояга ётиб олишимиз ҳам мумкин эди. 

Ўзбекистон 4 ҳимоячи билан ўйнашни бошлаганда, уларнинг ҳудудида бўш зоналар пайдо бўла бошлади. Футболчиларимиз эса ўша очиқ ҳудудлардан ҳужум қилишни тўхтатишмади. 

Рақибга қарши позицион ҳужум бошлаш чоғида уларнинг бизга қараб тортилишини кутдик. Яъни футболда 5 ҳимоячи билан ҳаракатланаётган жамоанинг зичлигини ёриб ўтиш муҳим жараён ҳисобланади. Мақсадимизга етишган онимизда тезлик билан ҳужумга ўтишни режа қилдик. 

Бешталик ҳимоячи билан ўйнайдиган рақиб мудофаасини осонлик билан енгиб бўлмайди. Кўрдингиз, улар асосан орқа фронтда туриб ҳаракат қилишди. Одатда, биз бундай услубдаги жамоалар билан тез-тез ўйин ўтказмаймиз.

Шунингдек, тўпни йўқотгандан сўнг прессинг қилишда камчиликларимиз кўзга ташланди. Менимча, биз Ўзбекистонга жуда кўп имкониятлар бериб юбордик", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кенжаев Мажид
11/09/2023 10:51
Элдор бирга бир чикканда узининг махоратини курсатиши керак эди! Афсуски Элдор.....?