АҚШ терма жамоаси собиқ дарвозабони “Нью-Инглэнд-Революшен” клубини бошкаряпти
Ads

“Блэкберн”, “Астон Вилла”, “Тотенхем” ва АҚШ терма жамоаси собиқ дарвозабони Брэд Фридель “Нью-Инглэнд-Революшен” клубига мураббий деб тайинланган.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, аввалроқ 46 ёшли мутахассис АҚШнинг ёшлар (U-19) терма жамоасида иш юритган, Фридель клуб тарихидаги еттинчи мураббийдир.

Маълумот учун, олдинги мавсумда “Нью-Инглэнд-Революшен”  MLS шарқий конференциясида иштрок этиб еттинчи ўринни эгаллаганидан сўнг плей-офф йўлланмасини қўлга киритолмади.