Араухонинг қанча муддатга сафдан чиқгани маълум

Уругвай терма жамоаси ва "Барселона" клуби марказий ҳимоячиси Рональд Араухо Копа Америка чорак финалида Бразилияга қарши ўйиннинг 33-дақиқасида сон қисмидан олган жароҳати туфайли алмаштирилганди.

"Жароҳат жиддий, зарарланган қисм яллиғланган ва чуқур тиббий кўрикдан маъно йўқ", - деди Уругвай терма жамоаси штабидаги манба.

Шунингдек, Араухонинг жароҳатдан тикланиши 8 ҳафтагача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда. Футболчи Ханси Флик қўл остида 10 июльда бошланадиган "Барселона" билан мавсумолди машғулотларини ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, тиббий прогнозлар тасдифланса, 25 ёшли ҳимоячи август ойида Ла Лиганинг илк турини ўтказиб юборади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!