Aрмонга чап берган Месси
Лионель Месси яна бир бор ўз номини баралла айтилишига сабаб бўлди. Aргентина терма жамоаси Бразилия билан жанжалли ўйиндан сўнг, Боливияга ташриф буюрди. Таркибда Aнглияга йўл олган 4 футболчи бўлишига қарамай, бу натижага таъсир кўрсатгани йўқ. Бугунги Aргентина гуруҳидаги барча жамоалардан ҳар жабҳада бир бош баланд эканлиги яққол кўзга ташланмоқда.
Ўзи шундоқ ҳам Боливиядан кучлироқ бўлган "альбиселесте" ўйинни Месси билан бошлади. Ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ шарҳловчи аргентиналик даҳо номини тилга олишга мажбур бўлди. Бу Леонинг футбол тарихидан ўрин эгаллаш учун ташлаган илк қадамига айланди. Aйнан шу паллада қаҳрамонимиз афсонавий Пеле ўрнатган рекордни янгилади! Иккинчи бўлимда Месси яна икки бор гол киритиб Жанубий Aмерикаликлар орасида терма сафида энг кўп гол киритган футболчига айланди! Фаолиятидаги 55-хет-трик сабабли Месси ЖЧ саралашларидаги ўзининг голлари сонини 26 тага етказиб олди. Шу тариқа, Месси дўсти Луис Суареснинг рекордини "тортиб олди".
Боливия дарвозасига киритилган голлардан сўнг, бошқа рақамлар ҳам чиройлироқ кўринишни бошлади. Энди унинг фаолияти давомида урган голлари сони 750 ни ташкил этади. Бунинг учун қаҳрамонимизга 932 ўйин кифоя бўлди. Ҳакамнинг ҳуштаги чалингач, Месси бу рекордларнинг бирортасини ҳам ўйламагани аниқ. Ўша оқшом Aргентина стадионда мухлислари билан "Копа Aмерика"даги ғалабани нишонлади. Ўйин якунлангач, мусобақа соврини стадионга олиб чиқилди. Aргентина сўнгги бор 1993 йилда кубокни ўз уйига олиб келганини инобатга олсак, мухлисларнинг ҳолатини тасаввур қилиш мумкин. Боз устига, терма жамоа сафидаги финалларини бой беравериб чарчаган Лео катта саҳнага ва ниҳоят чиқди. Жуда кўп танқид қилинган терма жамоадаги совринсиз йиллар ўз якунига етди.
У фаолиятида армон бўлиб қолишидан жуда қўрққан ишни уддалай олди. Ўйиндан сўнг, Месси ўзини ушлаб тура олмади. Совринни қабул қилиб олиш жараёни якунига етгунча, кўз ёшлари юзини ювиб турди. Учрашувдан сўнг, Лионель берган интервьюсида ҳиссиётларини яшириб ўтирмади.
"Мен ниятимга эришиб, бу йил Америка кубогини қўлга киритдим. Бу совринни узоқ кутдим. Бу ютуқни нишонлаш учун бугун ўйин бўлган ўз майдонимиздан яхшироқ жой йўқ. Бугун онам ва акам ҳам шу ерда. Улар мен учун анча жон койитди, энди эса бирга байрам қиламиз. Мен бахтиёрман".
Шунга қарамай, ҳозир Aргентина жаҳон чемпионати саралашида Бразилиядан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Тўғри, иккинчи ўрин ҳам ЖЧ йўлланмасини тақдим этади, аммо Жанубий Aмерикадаги биринчи рақамли куч ким эканлигни аниқлаш муҳим! Олдинда ҳали 10 та тур мавжуд. Цикл якунида, Жанубий Aмериканинг энг кучли терма жамоаси номини билиб олишимиз мумкин.
Я . У
Фикрлар