
Арсен Венгер "Арсенал"даги 700-ғалабасини кўлга киритди
Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 30-тур марказий баҳсида “Арсенал” ўз майдонида “Уотфорд”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу ғалаба “канонирлар” устози Арсен Венгернинг жамоадаги 700-ғалабаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 68 ёшли франциялик мутахассис 1996 йилги мавсумдан буён “Арсенал” бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. У ўтган вақт мобайнида ушбу лавозимда 1222та баҳсда иштирок этган.
Comments