Арсен Венгер қишда Ўзил ва Санчес клубдан кетиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритди
Ads

“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячис Месут Ўзил ва ҳужумчи Алексис Санчес қишки трансферлар мавсумида жамоани тарк этмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

- Ўзил ва Санчес қишда жамоани тарк этмайди. Биз аллақачон бу ҳақда юз марта гаплашган эдик. Янги шартномалар борасида гапирадиган бўлсам, ҳаммасин менинг қўлимда эмас, - дейди Венгер.