«Арсенал» Барколя трансфери бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Брэдли Барколянинг вакиллари яқинда «Арсенал» раҳбарияти билан боғланиб, лондонликлар футболчига бўлган қизиқишини қайта тиклаш-тикламаслигини аниқлашга уринди. Бу ҳақда FootballTransfers нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал» раҳбарияти Барколяни жамоага қўшиш ғоясига мутлақо қарши эмас, аммо «ПСЖ» белгилаган трансфер нархи улар учун қабул қилиб бўлмайдиган даражада экани маълум қилинган. Оммавий ахборот воситалари маълумотича, парижликлар 21 ёшли вингер учун тахминан 170 миллион евро сўрамоқда. Футболчига «Ливерпуль» клуби ҳам жиддий қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Брэдли Барколя «ПСЖ» таркибида жуда муваффақиятли йилни ўтказди ва жамоасига бир вақтнинг ўзида бешта совринни қўлга киритишда ёрдам берди. Париж клуби Лига 1 мусобақасида «Ланс», «Лилль» ва «Лион» каби рақибларини ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритди.

Шунингдек, «ПСЖ» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, Франция Суперкубоги, Европа Суперкубоги ва Межқитъавий кубокни ҳам ютиб, мавсумни тарихий ютуқлар билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!