Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Арсенал" "Бавария" етакчисини илиб кетмоқчи

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Бундеслига клуби футболчини қанча пулга қўйиб юбориши ҳам маълум

"Бавария" ярим ҳимоячиси Леннарт Карл фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. "TEAMtalk" нашрининг маълумотига кўра, лондоннинг "Арсенал" клуби ёш иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхен жамоаси ўз тарбияланувчисини 80–90 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Карлнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ёш ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳолаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ