"Арсенал" бош мураббийлиги учун асосий номзод кимлиги маълум

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ассистенти Микель Артета “Арсенал”ни бошқариш учун асосий номзод сифатида эътироф этилмоқда.

Бироқ, “канонирлар” раҳбарияти бош мураббийни ҳозир ёки мавсум якунлангач алмаштириш борасида якуний қарорга кела олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” 29 ноябрь куни Унаи Эмерини бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган эди. Унинг ўрнига ҳозирда Фредди Юнгберг жамоани вақтинча бошқариб турибди.

Маълумот учун, “Арсенал” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 19 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!