
"Арсенал" Давид Луисни сотиб олиши мумкин
Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз сафини “Челси” ҳимоячиси Давид Луис ёрдамида кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда.
Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, “тўпчилар” 30 ёшли футболчини сотиб олиш учун “аристократлар”га 30 млн фунт таклиф қилади.
Маълумот учун, Давид Луис бу мавсум барча турнирларда 13 та ўйинда иштирок этди ва иккита гол киритди.
Comments