"Арсенал" ҳимоячи билан келишувга эришди
Бунақа ўйинчи ҳаммага керак
Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячи Юрриен Тимбер билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, томонлар 2031 йил июнигача мўлжалланган янги шартнома шартларини келишиб олган. Яқин кунларда «канонирлар» томонидан расмий баёнот эълон қилиниши кутилмоқда.
«Арсенал» Тимберни 2023 йили «Аякс» клубидан 40 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда 25 ёшли Нидерландия терма жамоаси аъзоси барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда ўнта ўйинда майдонга тушди ва бир бор гол урди.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Тимбернинг трансфер қиймати ҳозирда 70 миллион еврога тенг.
Изоҳлар (0)