"Арсенал" ўзи кутган юлдузга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал» ва «Ньюкасл» бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараэш трансфери бўйича музокараларни якунлаш арафасида турибди.

The Athletic нашри хабарига кўра, томонлар битим шартларини деярли келишиб олган, трансфер эса якуний босқичга кирган. 

Яқин кунлар ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтишга рухсат олишни ва Лондон клубига ўтиш жараёнини расман якунлашни кутмоқда.

Аввалроқ Бруно Гимараэш «Ньюкасл» раҳбариятини ўз фаолиятини «Арсенал»да давом эттириш истаги борлиги ҳақида хабардор қилгани маълум қилинган эди. У «қарғалар» сафида 2022 йил январидан буён ўйин кўрсатиб келмоқда. 

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!