“Арсенал” ўнта форвард учун курашади

“Арсенал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Ана шу мақсадда спорт директори Эду бир неча ҳужумчиларни кузатув остига олди.

Микель Артета шогирдлари жорий мавсумда амалдаги чемпион “Манчестер Сити” билан тенгма-тенг рақобатлашаётган бўлса-да, “тўпчилар”га кўп гол ура оладиган тўпурар етишмаётгани очиқ кўриниб қолмоқда.

Бу вазифани бажариши керак бўлган Габриэль Жезус ва Эдди Нкетианинг самарадорлиги жуда паст.

Daily Mirror нашрига кўра, Эду асосий ҳужумчи ролига ўнта форварддан иборат рўйхат тузди. “Арсенал” мавсум тугаши билан “Брентфорд”дан Айвен Тоуни, “Лейпциг”дан Беньямин Шешко, “Спортинг”дан  Виктор Дьекереш, “Ньюкасл”дан Александер Исак, “Наполи”дан Виктор Осимхен, “Фейеноорд”дан  Сантьяго Хименес,  “Аякс”дан Брайан Бробби, “Порту”дан Эванилсон, “Байер”дан Виктор Бонифас ва Лои Опендадан бирини олишга ҳаракат қилади.

Рўйхатга киритилган футболчиларнинг бари кўп гол ура олиш қобилиятини намойиш этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!