"Арсенал" Райя бўйича бир қарорга келди

  • 24 ноябрь, 2023, 19:51
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" "Брентфорд"дан ижарага келган посбон Девид Райяни доимий равишда ўз сафига қўшиб олади. 

Манбага кўра, лондонликлар футболчини 2024 йилда 27 миллион фунт стерлингга сотиб олиш опциясини фаоллаштиради. Дарвозабон ва клуб ўртасида узоқ муддатли шартнома имзоланган ва у келаси йилнинг июнь ойида кучга кириши кутилмоқда. 

Қайд этиш лозим, Райя айни дамда "канонирлар"нинг асосий дарвозабонига айланиб улгурди. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!