"Арсенал" ёзда ПСЖ футболчисини қўлга киритмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гонсало Гедеш Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

“Тўпчилар” португалиялик футболчини ёзда сотиб олмоқчилар. Парижликлар эса молиявий фейр-плей сабаб футболчисини сотиши талаб этилади.

21  ёшли футболчи ҳозир ижара асосида Испаниянинг “Валенсия” клубида тўп сурмоқда. У Ла лигада 11 баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол киритди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!